close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
01.07.2024 07:37

Ҳадларни бартараф этиш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Абу Юсуф айтади: “Агар сенга (ҳукм чиқаришинг учун) идда сақлаётган аёлга уйланган киши олиб келинса, унга ҳад қўлланилмайди.

28.06.2024 08:28

Эгаси йўқ молларнинг ҳукми

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Кичик ва катта шаҳарлардаги қозиларнинг қўлига номаълум кишиларнинг моллари келиб тушса ва уларнинг эгаси ҳам, вориси ҳам бўлмаса, у моллар сенга юборилиши керак. Агар бу моллар қозиларнинг қўлида қолса, уни ўз одамларига тарқатадилар, улар эса сарфлаб юборадилар. Ўғрилардан олиб қўйилган шу каби молларни талаб қилувчи ва даъвогарлар бўлмаса, у моллар мусулмонларнинг давлат хазинасига тушиши керак.

06.06.2024 22:19

Қамишзорлардаги балиқларни сотиш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Эй мўминлар амири, сен мендан қамишзорлар ва сув йиғиладиган жойлардаги балиқларни сотиш ҳақида сўраган эдинг. Сувдаги балиқларни сотиш мумкин эмас, чунки унда шубҳа бор. Бошқа жиҳатдан балиқ уни овлайдиганга тегишли бўлади.

02.06.2024 23:37

Жизя солиғи тўловчилар

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Абу Юсуф айтади: “Жизя солиғини тўлаш Савод ерларида яшовчи, Ҳийра ва ббшқа шаҳарлар аҳолиси бўлган - яҳудийлар, насронийлар, мажусийлар, собийлар (Собийлар - исломгача Қуйи Месопотамияда яшаган осмон ёритувчиларига сиғинувчилар.

23.05.2024 18:11

Исёнчиларни огоҳлантириш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

 

 

 

Эй мўминлар амири, сен мендан аҳли қиблалар (яъни мусулмонлар) кўлида қурол билан исён қилса, улар билан қуролларини ташлаш ҳақида огоҳлантирмасдан жанг қилинадими ёки бу ҳақца огоҳлантириб, кейин жанг қилинадими, шунингдек, уларнинг моллари, аёллари, болалари ва ҳарбий ҳаракатларда фойдаланган анжомлари борасида нима қилиниши ҳақида сўраган эдинг.

18.05.2024 12:24

Дия

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

 

 

 

(Дия - жонга ва унинг ҳукмидаги нарсага нисбатан қилинган жиноятларда тўланадиган товон тури, хун.)

18.05.2024 01:23

 

 

 

Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ айтади: Эй мўминлар амири, сен ахлоқсиз, бузуҳ ва ўғри кимсалар бирор жиноят қилиб, қамоққа олинса, қамоқда уларга озиқ-овқат бериладими ва у йиғиладиган солиқ ҳисобиданми ёки бошқа маблағданми, умуман бу борада нима қилиш кераклиги ҳақида сўраган эдинг.

10.05.2024 18:30

Гумондорни жазолашдан эҳтиёт бўлиш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Эй мўминлар амири, сен волийларингга одамларни биргина гумон билан жазоламасликларини буюр. Масалан, бир киши бошқа кишининг (яъни волийнинг) олдига келиб: “Манави киши мени унинг нарсасини ўғирлашда гумон қиляпти”, дейди ва бунинг учун уни қўлга олишади ва ҳоказо. Бундай қилиниши қонунга зид. Бир кишининг бошқа киши томонидан қотиллик ва ўғриликда айбланиши токи бу аниқ исботланмагунча ёки волий томонидан қилинган ё мен сенга айтган таҳдидларсиз ўзи иқрор бўлмагунича қабул қилинмайди ва унга ҳад қўлл анилмайди.

09.05.2024 13:03

Волийлар ва қозиларнинг маоши

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Эй мўминлар амири, сен қозилар ва волийларга қаердан маош тўланиши ҳақида сўраган эдинг. Аллоҳ мўминлар амирини Ўзига итоат қилиш билан азиз қилсин, қозилар ва волийларга мусулмонларнинг давлат хазинасидан - ердан олинадиган хирож солиғи ҳамда жизя солиғидан тушадиган маблағлардан маош тўланади.

02.05.2024 07:01

Агар имом ёки ҳоким бирор кишининг ўғрилик қилгани ёки хамр ичгани ё зино қилганини кўрса, бунга ўзи гувоҳ бўлган тақдирда ҳам, токи далиллар тақдим қилунмагунича, унга ҳад қўлланилмайди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase